МУҲАММАД ШАЙБОНИЙ АСАРЛАРИДA ТИНЧЛИК ТAМОЙИЛЛAРИНИНГ АКС ЭТИШИ
Annotatsiya
Мақолада ҳанафий мазҳабининг етук намоёндаси Муҳаммад Шайбоний асарларида тинчликни асрашга қаратилган тамойиллар ҳақида сўз боради. Муҳаммад Шайбоний асарлари ҳанафий уламолар наздида мазҳабнинг мўътабар манбалари сифатида эътироф этилади. Айниқса, олимнинг “ас-Сияр ал-кабир” асари уруш ва тинчлик шароитида турли дин вакиллари ўртасида юзага келувчи халқаро муносабатларни тартибга солишга қаратилгани билан ажралиб туради. Маълумки, ислом ўз моҳиятига кўра тинчлик динидир. У инсонларни тинчлик ва барқарорликни таъминлаш йўлида бор куч-ғайратини сафрлашга, турли фитна ва ўзаро адоватга барҳам беришга чақиради. Зеро, тинчлик ислом динининг асосини ташкил этади. Аммо бугунги кунда мутаассиб оқим вакиллари оят ва ҳадисларда келтирилган уруш ва тинчлик ҳақида келган қоидаларни нотўғри талқин этиб, ислом динини уруш дини сифатида тасвирлашга интилмоқдалар.Мақолада ҳанафий мазҳаби етук олимларининг ислом динида тинчликни асраш борасидаги қарашлари баён этилган. Шунингдек, уруш ва тинчлик масалаларида оят ва ҳадисларда келтирилган қоидаларнинг моҳияти очиб берилган. Айниқса, ҳозирда радикал шахслар томонидан асл моҳияти бузиб талқин этишга ҳаракат қилинаётган “жиҳод” тушунчасининг моҳияти ҳақида ислом олимларининг фикрлари келтирилган.
Hali tarjima qilinmagan