Юз-жағ сохасидаги нуқсон ва кемтикларни бартараф этишда рақамли технологияларни қўллашнинг самарасини бахолаш
Annotatsiya
Тўла ва қисман олиб қўйиладиган тиш протезларига мухтожлик юқори ва тиш протезларини тайёрлашда қўлланилаётган хом-ашёларнинг технологик характеристикаси, нафақат протезнинг сифатли бўлишига, балки оғиз бўшлиғидаги гигиеник ҳолатнинг яхшиланишга хам катта аҳамиятлидир. CAD/CAM технологиялардан кенг фойдаланиб оғиз бўшлиғи торус сохаси сезиш нуқталарини инобатга олиб тиш протезларини тайёрлаш, протезнинг сифатини яхшилаши ва беморлар ижтимоий турмушида ижобий ўзгаришлар қилиши асосланган. Тадқиқот мақсади. Рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда замонавий, самарали материаллар, техника ва технологияларни қўллаб клиник, функционал, физик ва механик жихатидан ортопедик стоматология клиникаси учун юқори сифатли ОҚТП ишлаб чиқариш усулларини такомиллаштиришдан иборат. Тадқиқот объекти ва усуллари. Қозоқистоннинг Олмаота шахридан – 208, ва вилоятидан – 318, жами 526 респондентлар, жумладан, - 152 эркак (28,8%), 374 аёл (71,2%) да тадқиқотолиб борилган. Тадқиқотда функционал – ОБШҚ берилувчанлик ва оғриқ сезувчанлик холати, торус сохадаги клиник таснифи ишлаб чиқилишига қаратилган усуллар ва протез хом-ашёларининг физик-механик хусусиятларини – сиқилиш ва ёрилишга чидамлилик, статистик эгилиш синови, қаттиқликни тешириш усуллари қўлланилиган. Олинган натижалар. Тадқиқотлар натижасида ОБШҚнинг оғриқни сезувчи сохалари ва танглайдаги – торус сезиш нуқталарини аниклаш бўйича янги синфлаш таклиф этилган ва муаллифлик патентлари олинган, шунингдек турли таркибли протез тайёрлашдаги хом-ашёларнинг технологик тавсифи ўрганилиб, уларнинг протезнинг клиник, микробиологик ва лаборатор хусусиятларидаги ахамияти илмий асослаб берилган. Хулоса. Олмата шахри ва ахолиси орасида ортопедик стоматологик ёрдамга эҳтиёжлик даражаси ёш катламларига боглик ўрганилган, ОКТПни тайёрлашда рақамли технологияларнинг устунлиги, тиш протезларининг нафақат технологик сифатига, балки ижобий клиник афзалликларини кўрсатиб берган.
Hali tarjima qilinmagan