Меҳнат бозорида кадрларни тайёрлашда рақамли иқтисодиётнинг ўрни ва аҳамияти
Annotatsiya
Аннотация. Мақолада рақамли иқтисодиёт шароитида меҳнат бозори учун кадрлар тайёрлашнинг ўрни ва аҳамияти ёритилган. Ахборот-коммуникация технологиялари, автоматлаштириш ва роботлаштириш жараёнларининг меҳнат бозори ҳамда ходимларга қўйиладиган касбий талабларга таъсири таҳлил қилинган. Рақамли кўникмаларга эга мутахассисларни тайёрлаш, ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини мунтазам ошириш зарурати асосланган. Шунингдек, масофавий ва мослашувчан бандлик шаклларини ривожлантириш, таълим тизимини меҳнат бозори талабларига мувофиқ такомиллаштириш ҳамда рақамли иқтисодиёт шароитида аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича таклифлар баён этилган. Калит сўзлар: рақамли иқтисодиёт, меҳнат бозори, кадрлар тайёрлаш, рақамли кўникмалар, ахборот технологиялари, автоматлаштириш, роботлаштириш, масофавий бандлик, малака ошириш, инсон капитали.