БАРҚАРОР ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ: ЎЗБЕКИСТОНДА ЭКОЛОГИК ДЕҲҚОНЧИЛИК ВА ОРГАНИК МАҲСУЛОТЛАР ЕТИШТИРИШГА ЎТИШ
Annotatsiya
Мақолада экологик қишлоқ хўжалиги ва органик маҳсулотлар етиштириш тизимини такомиллаштиришда хорижий тажрибаларни ўрганиш муҳимлиги ёритилган. Бу иқтисодиётни диверсификация қилишнинг ҳал қилувчи йўналиши сифатида қаралмоқда. Бундай ёндашув корхоналарни экологик маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва қайта ишлашга ўтказиш, қишлоқ хўжалигини барқарор ривожланиш сари йўлга қўйиш, маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш, қишлоқ жойларда аҳоли бандлигини ошириш, ишлаб чиқаришнинг экологик-иқтисодий самарадорлигини оширишга, экологик маҳсулотларни етиштириш ва қайта ишлаш контекстида қишлоқ хўжалиги барқарорлиги, органик деҳқончилик ва иқтисодиётни диверсификация қилишга қаратилган. Экологик деҳқончиликка ўтишда пахта етиштириш ҳолати таҳлил қилиниб, тавсиялар берилди.