Asosiy kontentga oʻtish
AkademIndex

Mahsulotlar

Ishlab chiquvchilar uchun

AkademBaseEkotizim uchun ochiq API
Maqola

“Маҳосин” асарида енгиллаштириш тамойилининг қўлланилиши

Nigora KhakimovaSenior lecturer of the International Islamic Academy of Uzbekistan, (PhD). 11, A.Kadiri str. 100011, Tashkent
The Maturidiyyajournal2025tg
ABI

Annotatsiya

Мақолада ислом ҳуқуқида енгиллик яратиш тамойилининг асослари ва қўлланилиши муҳокама қилинади. Шунингдек, Қаффол Шошийнинг “Маҳосин” асарида мазкур тамойилнинг оила ва никоҳ муносабатларида қўлланилиши таҳлил қилинади. Ислом таълимотига кўра, шариатнинг барқарорлиги, узлуксизлиги ва ҳар қандай замон ва маконда унинг осон қўлланилишини кафолатлаш учун у ўзига хос хусусиятлар билан нозил қилинган. Бу хусусиятлар қаторида маслаҳа (манфаат) тушунчаси билан узвий боғлиқ бўлган рафъ ал-ҳараж (қийинчиликни бартараф этиш) тамойили ҳам мавжуд. Шунга кўра, шариат инсонларга маълум мажбуриятларни юклаган бўлса-да (худди бошқа қонунчилик тизимлари каби), унда ғайриоддий тарзда қийин ҳисобланган мажбуриятлар ҳамда ҳаддан ташқари оғир бўлган вазифа кўзда тутилмаган. Аксинча, шариат буйруқларини тадқиқ қилиш орқали енгиллик ва енгилликка бўлган аниқ бир мойилликни кузатиш мумкин. Оила ва никоҳ масалаларида енгиллик яратиш тамойили алломанинг қуйидаги фикрлари билан асосланган: “Шариат кўрсатмалари куч ва қудрат билан боғлиқ бўлиб, инсон бажаришга ожиз бўлган ишларга буюрилмайди. Аллоҳнинг дини енгил бўлиб, унда инсоннинг қодирлигига кўра талаб қўйилган”. Инсон ҳаёти ва соғлиги хавф остида бўлганида, тақиқланган нарсалар мубоҳ бўлиши билан боғлиқ тамойил аллома қарашларида асосий ўринни эгаллайди. Зарурат тушунчаси ҚаффолШошийнинг фикрига кўра, нафснинг хавф остида бўлишини англатади. Хавф йўқ бўлиши билан масала ўзининг асл ҳолатига қайтиши аллома қарашларига кўра заруратнинг амал қилиш муддатини белгилаб беради.

Hali tarjima qilinmagan

Mavzular

Identifikatorlar

Iqtiboslar va manbalar

0 ta iqtibos0 ta foydalanilgan manba