ИНСУЛЬТДАН КЕЙИНГИ ЭМОЦИОНАЛ ВА РУҲИЙ БУЗИЛИШЛАР: КЛИНИК АҲАМИЯТИ ВА РЕАБИЛИТАЦИЯДАГИ ЎРНИ
Annotatsiya
Резюме. Инсультдан кейинги эмоционал ва руҳий бузилишлар жаҳон тиббиётида долзарб муаммолардан бири бўлиб, улар инсультдан кейинги неврологик тикланиш суръатига бевосита таъсир қилади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, ҳар йили дунё бўйича 12 миллиондан ортиқ инсон инсультга учрайди ва уларнинг камида 30–60 % ида турли даражадаги депрессия, ташвиш синдроми, апатия ёки аффектив лабиллик каби психоэмоционал бузилишлар ривожланади. Инсультдан кейинги депрессиянинг ўзи ҳам 35–40 % холларда қайд этилиб, беморларнинг функционал тикланишига салбий таъсир кўрсатади. Ушбу бузилишларнинг келиб чиқиши марказий нерв тизимидаги органик ўзгаришлар, нейротрансмиттерлар дисбаланси, яллиғланиш медиаторларининг ошиши ҳамда психосоциал омиллар билан боғлиқ. Жаҳон тадқиқотлари психоэмоционал бузилишларни эрта аниқлаш реабилитация самарадорлигини 25–40 % га оширишини кўрсатади. Шундан келиб чиқиб, инсультдан кейинги психоэмоционал ҳолатни тизимли баҳолаш, комплекс терапия ва психореабилитация дастурларини шакллантириш замонавий неврологиянинг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда. Инсультдан кейинги эмоционал ва руҳий бузилишларни чуқур ўрганиш, уларни барвақт аниқлаш ва мақсадли даволаш стратегияларини такомиллаштириш беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш ва ижтимоий фаолликка қайтиш жараёнини тезлаштиришда катта аҳамият касб этади.. Калит сўзлар: инсульт, эмоционал бузилишлар, руҳий бузилишлар, депрессия, ташвиш синдроми, апатия, аффектив лабиллик, психоэмоционал ҳолат, реабилитация, нейропсихология, функционал тикланиш, жаҳон статистикаси.
Hali tarjima qilinmagan