ГИМЕНОЛЕПИДОЗ: ЭПИДЕМИОЛОГИЯСИ, ПАТОГЕНЕЗИ, КЛИНИК КЕЧИШИ ВА ЗАМОНАВИЙ ДАВОЛАШ-ПРОФИЛАКТИК ЁНДАШУВЛАРИ
Annotatsiya
Резюме. Гименолепидоз — Hymenolepis nana томонидан чақириладиган кенг тарқалган цестодоз бўлиб, айниқса болалар орасида юқори учраш частотаси билан тавсифланади. Касалликнинг асосий эпидемиологик хусусияти аутоинвазия механизмининг мавжудлиги бўлиб, бу ҳолат инфекциянинг сурункали ва қайта-қайта кечишига олиб келади. Ушбу абзор мақолада гименолепидознинг жаҳон миқёсида тарқалиши, патогенези, иммунопатологик жиҳатлари, клиник белгилари, лаборатор диагностикаси ҳамда даволаш ва профилактикадаги замонавий ёндашувлар Scopus индексланган адабиётлар асосида таҳлил қилинган. Мақолада гименолепидознинг болалар саломатлигига салбий таъсири, нутритив етишмовчилик ва иммун тизим дисфункцияси билан боғлиқ жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилган. Калит сўзлар: гелминтозлар, гименолепидоз, Hymenolepis nana, аутоинвазия, паразитар касалликлар.
Hali tarjima qilinmagan