БИРЛАМЧИ ТИББИЙ ЁРДАМДА СУРУНКАЛИ ЮРАК ЕТИШМОВЧИЛИГИ БЎЙИЧА ОИЛАВИЙ ШИФОКОРЛАРНИНГ КАСБИЙ ХАБАРДОРЛИК ДАРАЖАСИНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ
Annotatsiya
Резюме. Сурункали юрак етишмовчилиги (СЮЕ) аҳоли ўртасида юқори касалланиш ва ўлим кўрсаткичлари билан тавсифланадиган долзарб тиббий муаммолардан бири ҳисобланади. Ушбу касалликни самарали назорат қилишда бирламчи тиббий ёрдам бўғинида фаолият юритаётган оилавий шифокорларнинг хабардорлик даражаси муҳим аҳамиятга эга. Мазкур мақолада Самарқанд шаҳри 3-сон оилавий поликлиникасида фаолият юритаётган оилавий шифокорларнинг бирламчи бўғинда сурункали юрак етишмовчилиги бўйича билим даражасини баҳолаш мақсад қилинган. Тадқиқот жараёнида СЮЕнинг клиник белгилари, диагностика ва даволаш тамойиллари, шунингдек, беморларни кузатиб бориш тактикаси бўйича оилавий шифокорларнинг хабардорлиги таҳлил қилинди. Олинган натижалар бирламчи тиббий ёрдамда сурункали юрак етишмовчилиги билан оғриган беморларни бошқариш сифатини ошириш учун оилавий шифокорларнинг касбий тайёргарлигини кучайтириш зарурлигини кўрсатади. Калит сўзлар: сурункали юрак етишмовчилиги, бирламчи тиббий ёрдам, оилавий шифокор, хабардорлик даражаси, беморларни бошқариш.
Hali tarjima qilinmagan