ИШЕМИК ИНСУЛЬТЛАРНИ ДАВОЛАШДАН КЕЙИНГИ ДАВРДА ВАФОТ ЭТГАН 45-59 ЁШЛИЛАРНИ БОШ МИЯСИ ТЎҚИМАСИНИ ПАТОМОРФОЛОГИК ЎЗГАРИШЛАРИ
Annotatsiya
Резюме. Ишемик инсультлардан даволангандан кейинги даврда турли асосратлардан вафот этган беморлар аутопсиясида, бош мия тўқимасида, асосан, мия тўқимаси ва қон томирларида репаратив регенерация ўчоқлари, глиал чандиқлар, неоангиогенез ўчоқлари, мия тўқимасида астроцитларни хамжан катталашганлиги, оралиқ стромасида сийрак ва дағал толали тузилмаларни бўлиши, ишемик инсультдан кейинги давр эканлигини англатади. Цереброваскуляр касалликларни даволаш самарадорлигини асосий морфологик субстрати бу мия тўқимасидаги глиал чандиқлар, организацияга учраган томир ичи тромби ва кистоз глиозлани юзага келиши, макрофагларни шу сохада бўлиши билан намоён бўлади. Калит сўзлар. ишемик инсульт, патоморфология, некробиоз ва ишемия.
Hali tarjima qilinmagan