СУРУНКАЛИ АЛЛEРГИК ДEРМАТИТЛАРДА ҒОЗ ЁҒИ АСОСИДАГИ МОДИФИКАЦИЯЛАНГАН МАҲАЛЛИЙ СУРТМАЛАРНИНГ КЛИНИК САМАРАДОРЛИГИ ВА АМАЛИЙ АҲАМИЯТИ
Annotatsiya
Резюме. Мақсад. Сурункали аллергик дерматит билан оғриган беморларда ғоз ёғи асосидаги модификацияланган маҳаллий суртмаларнинг клиник самарадорлиги ва амалий аҳамиятини баҳолаш. Материал ва усуллар. Тадқиқот сурункали аллергик дерматит ташхиси қўйилган беморларда ўтказилди. Асосий гуруҳда стандарт терапия фонида ғоз ёғи, алоэ экстракти ва бетаметазон қўшилган модификацияланган маҳаллий суртмалар қўлланилди. Клиник самарадорлик теридаги яллиғланиш элементлари (тугунча, пуфакча, экскориация ва тирналиш излари) динамикаси, шунингдек дерматологик ҳаёт сифати индекси (DLQI) асосида баҳоланди. Кузатув даври 1 ва 3 ойларни ташкил этди. Натижалар. Даволаш жараёнида қичишиш, эритема ва инфилтрация белгиларининг тез регрессияси қайд этилди. Бир ва уч ойлик кузатув натижаларига кўра, теридаги яллиғланиш элементлари статистик жиҳатдан ишончли даражада камайди (р < 0,001). Аёлларда ва ёш беморларда клиник регрессия тезроқ кечди. Ремиссия давомийлиги узайиб, рецидивлар сони камайди. DLQI кўрсаткичлари сезиларли даражада яхшиланди. Хулоса. Ғоз ёғи асосидаги модификацияланган маҳаллий суртмалар сурункали аллергик дерматитларни даволашда юқори клиник самарадорликка эга бўлиб, амалий дерматологияда хавфсиз ва истиқболли даволаш воситаси сифатида тавсия этилиши мумкин. Калит сўзлар: сурункали аллергик дерматит; ғоз ёғи; модификацияланган маҳаллий суртмалар; алоэ экстракти; бетаметазон; тери яллиғланиши; клиник самарадорлик; ремиссия; ҳаёт сифати.
Hali tarjima qilinmagan