Asosiy kontentga oʻtish
AkademIndex

Mahsulotlar

Ishlab chiquvchilar uchun

AkademBaseEkotizim uchun ochiq API
Maqola

КЎП ШАКЛЛИ ЭКСУДАТИВ ЭРИТЕМАНИНГ КОМПЛЕКС ДАВОЛАШ ЗАМИРИДА ОҒИЗ БЎШЛИҒИДАГИ КЛИНИК-ТИББИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ ВА ҲАЁТ СИФАТИ ДИНАМИКАСИ

Меҳригул Алижон қизи ҲайитоваTermez University of Economics and Service, Termez, UzbekistanОтабек Асрорович РажабовBukhara State Medical Institute named after Abu Ali ibn Sino, Bukhara, Uzbekistan
Open MINDrepository2026
ABI

Annotatsiya

Резюме. Кириш: Оғиз бўшлиғининг кўп шаклли эксудатив эритемаси (КШЭЭ) оғир оғриқли эрозиялар, оғиз гигиенасининг ёмонлашуви ва бемор ҳаёт сифатининг пасайиши билан кечади. Ушбу ишда КШЭЭни даволашда таклиф этилган комплекс ёндашувнинг беморларнинг стоматологик ҳолати ва ҳаёт сифати кўрсаткичларига таъсири ўрганилди. Материаллар ва усуллар: Оғиз бўшлиғи КШЭЭ билан оғриган 123 бемор кузатилди; асосий гуруҳ (n=74) беморлари комплекс маҳаллий даволаш (антисептик билан тозалаш, эрозияларни даволаш, регенерацияни тезлаштириш) олди, назорат гуруҳи (n=49) эса стандарт муолажа олди. Даволаш самарадорлиги клиник стоматологик кўрсаткичлар (оғриқ борлиги, эрозиялар сони ва эпителизация муддати, гигиена индекси, пародонт ҳолати) ва ҳаёт сифати (OHIP-14-RU сўровномаси) ўзгаришлари орқали баҳоланди. Натижалар: Беморларнинг барчасида даволаш бошланишидан олдин оғиз шиллиқ қаватида кўплаб эрозиялар ва яллиғланиш белгилари аниқланди; 40,7% беморларда оғриқ тинч ҳолатда ҳам кузатилган, 69,9% беморлар оғизда доимий ноқулайликдан шикоят қилган. Комплекс муолажа биринчи ҳафталарданоқ ижобий натижа берди: асосий гуруҳда 7-кунига оғриқ ҳисси 2 мартадан кўпроққа камайди, 14-кунига беморларнинг 81% ида фақат 1 зона шикастланиш сақланиб, кўпчилик эрозиялар битди (назорат гуруҳида бу кўрсаткич 38,8% эди). 28-кун охирида асосий гуруҳ беморларининг оғиз бўшлиғи соғлиғи интеграллашган баҳоси (OHIP-14-RU) 24,0±0,9 дан 8,9±0,4 баллгача яхшиланди, назоратда эса 23,6±0,8 дан 14,3±0,7 балгача (п<0,001). Даволаш жараёнида асосий гуруҳда тиш милки яллиғланиш кўрсаткичи (РМА индекси) 61% дан 15% гача, оғиз гигиена индекси (OHI-S) 3,61 дан 1,2 гача сезиларли тушди, бу эса пародонт ҳолатининг яхшиланишини кўрсатади. Хулоса: КШЭЭни комплекс даволаш нафақат эрозияларни тезда битказиб, оғриқ ва ноқулайликни бартараф этади, балки оғиз бўшлиғи гигиенаси ва пародонт саломатлигини тиклашга ёрдам беради. Бу эса беморларнинг стоматологик соғлиғини мустаҳкамлаб, ҳаёт сифатини сезиларли даражада оширади. Стандарт ёндашувга нисбатан комплекс муолажа беморларнинг кундалик ҳаётга мослашувини анча тез ва тўлиқ таъминлайди. Калит сўзлар: Кўп шаклли экссудатив эритема, полиморфологик тошма,оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати, комплекс даволаш

Hali tarjima qilinmagan

Mavzular

Identifikatorlar

Iqtiboslar va manbalar

0 ta iqtibos0 ta foydalanilgan manba