ҚОҒОНОҚ ПАРДАНИНГ ТУҒРУҚҚАЧА ЙИРТИЛИШИНИНГ НЕОНАТАЛ НАТИЖАЛАРИ
Annotatsiya
Резюме. Қоғоноқ пардасининг туғруққача муддатидан олдин йиртилиши (PROM) ҳомила учун асосий биологик ҳимоя тўсиғининг йўқолиши бўлиб, неонатал даврда жиддий асоратлар хавфини оширади. Ушбу ҳолатда "сувсиз давр"нинг давомийлиги чақалоқларда неонатал сепсис, респиратор дистресс синдроми ва туғруқдан кейинги бошқа инфекцион-яллиғланиш жараёнларининг ривожланишига бевосита таъсир кўрсатади. Тадқиқотда қоғоноқ сувлари эрта кетишининг чала туғилиш ва неонатал ўлим кўрсаткичлари билан боғлиқлиги таърифланган. Натижалар неонатал асоратларни камайтириш учун профилактик антибактериал терапия ва туғруқни бошқариш тактикаларини оптималлаштириш зарурлигини кўрсатади. Калит сўзлар: қоғоноқ пардаси, неонатал асоратлар, сувсиз давр, сепсис, чала туғилиш, перинатал хавф.
Hali tarjima qilinmagan