МУСТАМЛАКАЧИЛИКДАН ОЛДИНГИ ВА МУСТАМЛАКАЧИЛИК ДАВРИДАГИ ҚУЙИ ЗАРАФШОН ВОҲАСИ МОДДИЙ МАДАНИЯТИ ТАРИХНАВИСЛИГИ
Annotatsiya
Ушбу мақола Қуйи Зарафшон воҳаси, хусусан, Бухоро шаҳри моддий маданияти тарихнавислигини мустамлакачиликдан олдинги ва мустамлакачилик даврида ўрганишга қаратилган. Тадқиқотда ХVI-ХIХ асрларда Бухорога сафар қилган европалик саёҳатчилар, савдогарлар ва рус олимлари томонидан яратилган манбалар этнографик ва тарихий манба сифатида таҳлил қилинган. Мақолада Антони Женкинсон, Т.С. Бурнашев, Э. Меендорф, А. Бёрнс, Н. Хаников, А. Вамбери каби муаллифларнинг асарлари асосида шаҳар ҳаёти, ҳунармандчилик, савдо, миллий кийим-кечак ва маънавий ҳаётни тасвирлаш хусусиятлари кўриб чиқилган. Тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, ушбу манбалар минтақанинг моддий маданияти тарихини қайта тиклашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, уларнинг баъзи хатолари ва ноаниқликларига қарамай, комплекс таҳлил объекти сифатида қабул қилиниши лозим.