КИМЁТЕРАПИЯДАН СЎНГ ЖАҒ ОСТИ СЎЛАК БЕЗЛАРИНИНГ МОРФОЛОГИК ЎЗГАРИШЛАРИНИ АНИҚЛАШ УСУЛИ
Annotatsiya
Резюме. Ушбу мақолада кимётерапиядан сўнг жағ ости сўлак безларида юзага келадиган морфологик ўзгаришларни аниқлаш усули ёритилган. Кимётерапия препаратлари ўсма ҳужайраларига цитотоксик таъсир кўрсатиши билан бирга, организмнинг соғлом аъзолари ва тўқималарида ҳам турли даражадаги структуравий бузилишларни келтириб чиқаради. Айниқса, жағ ости сўлак безлари секретор фаолияти юқори бўлган аъзо сифатида кимётерапевтик воситаларнинг токсик таъсирига сезгир ҳисобланади. Тадқиқотда кимётерапиядан кейин жағ ости сўлак безлари тўқимасида аcинуслар тузилишининг бузилиши, сероз ва шиллиқ секретор ҳужайраларда дистрофик ўзгаришлар, цитоплазматик вакуолизация, ядро пикнози, чиқарув найчалари епителийида дегенератив жараёнлар, стромал шиш, қон томирлар тўлақонлиги ҳамда лимфоид-ҳужайравий инфилтрация каби морфологик белгилар аниқланган. Гистологик текширувлар асосида без паренхимаси ва стромасидаги ўзгаришлар баҳоланиб, кимётерапия таъсирида секретор аппаратнинг шикастланиши ва без тўқимасида компенсатор-мослашув жараёнлари ривожланиши кўрсатиб берилган. Калит сўзлар: кимётерапия, жағ ости сўлак бези, морфологик ўзгаришлар, ацинус, чиқарув найчалари, дистрофия, вакуолизация, гистологик текширув.
Hali tarjima qilinmagan