Asosiy kontentga oʻtish
AkademIndex

Mahsulotlar

Ishlab chiquvchilar uchun

AkademBaseEkotizim uchun ochiq API
Maqola

КОМОРБИД КАСАЛЛИКЛАРГА ЧАЛИНГАН БЕМОРЛАРДА АЛЛЕРГИК ТЕРИ ВАСКУЛИТИНИ ДАВОЛАШ ПРИНЦИПЛАРИ ВА УСУЛЛАРИ

Guzal Davlyatovna KlebleevaSamarkand State Medical University, Samarkand, Uzbekistan
ABI

Annotatsiya

Резюме. Мамлакатимизда аллергик тери васкулитларини ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш бўйича қатор илмий тадқиқотлар олиб борилган. Илмий-тадқиқот ишларининг таҳлили шуни кўрсатадики, ушбу патологияни ташхислаш, даволаш ва олдини олиш усулларини танлаш масалалари замонавий дерматологиянинг долзарб ва ҳал қилинмаган муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда (Ташкенбаева У.А. ва бошқ., 2015). Шуни таъкидлаш жоизки, ушбу патология бўйича кўплаб тадқиқотлар мавжудлигига қарамай, аллергик тери васкулитлари кечишининг клиник-иммунологик ва патогенетик хусусиятларига оид кўплаб масалалар, айниқса оғир ва қайталанувчи шаклларида, охиригача аниқланмаган. Шу муносабат билан, коморбид касалликлар фонида аллергик тери васкулитлари билан оғриган беморларда хавф омилларини, иммун-яллиғланиш реакциялари механизмларини, микротсиркулятсия ва эндотелиал функция бузилишларини ўрганиш диагностика самарадорлигини ошириш, даволашни оптималлаштириш ҳамда қайталанишлар ва салбий оқибатлар частотасини камайтириш имконини беради. Калит сўзлар: аллергик (иммунокомплекс) васкулит, тери васкулити, пайпасланадиган пурпура, лейкотситокластик васкулит, дерматология ва венерология, даволаш, коморбид касалликлар.

Hali tarjima qilinmagan

Identifikatorlar

Iqtiboslar va manbalar

0 ta iqtibos0 ta foydalanilgan manba