ПАХТА ТОЛАСИНИ АРРАЛИ ЖИНДА ТОЗАЛАШДА КОЛОСНИКЛАР ПАРАМЕТРЛАРИНИ УСКУНА ТОЗАЛАШ САМАРАДОРЛИГИГА ВА ТОЛА СИФАТИГА ТАЪСИРИНИНГ ТАДҚИҚОТИ
Annotatsiya
Тола сифатини ошириш учун пахтани аррали жинда жинлашдан ишлаб чиқарилган толани жинни ўзида самарали тозалашни йўлга қўйиш мақсадида лаборатория шароитида 20 аррали жинда такомиллаштирилган колосникли панжарада тадқиқот ишлари ўтказилди. Тадқиқот ишлари панжарадаги колосникларни 2 донадан 4 донагача, улар қадамини 40 мм дан 60 мм гача ўзгаришида ўтказилиб, тозаланган тола сифатига, ускуна тозалаш самарадорлигига ва чиқиндининг толадорлигига таъсири ўрганилди. Синов ишлари натижасида панжарадаги колосниклар сони 3 дона колосниклар қадами 50 мм бўлганда жинда тола самарали тозаланганлигидан толадаги нуқсонлар ва ифлос аралашмаларнинг массавий улуши кам бўлиб, ўртача 3,48 % ни ташкил этди. Бунда тозалаш самарадорлиги юқори бўлиб, ўртача 24,0 % га тенг бўлди. Толани тозалашда чиқиндига ажралган тўқувга яроқли тола миқдори жинда 4 дона колосниклар қўлланилгандагига қараганда кам бўлиб, ўртача 20,9 % ни ташкил этганлигидан панжарадаги колосниклар сонини 3 дона, колосниклар қадамини 50 мм катталигини муқобил этиб олинди.