SARS-COV-2 КАСАЛЛИГИДА КЎЗ ОЛМАСИ ТЎҚИМАЛАРИДА РИВОЖЛАНАДИГАН ПАТОМОРФОЛОГИК ЎЗГАРИШЛАР
Аннотация
Долзарблиги. Ривожланиши, кечиши ва натижалари бевосита коронавирус инфекцияси билан боғлиқ бўлган энг муҳим офтальмологик касалликлар орасида COVID –19 билан боғлиқ бўлган каверноз синус тромбози алоҳида ўрин эгаллайди, бу касаллик билан касалланишнинг сезиларли ўсиши дунёнинг баъзи мамлакатларда кузатилмоқда ва бу патологияни ҳар томонлама ўрганишни талаб қилади. Тадқиқот мақсади. COVID‑19да кўз олмасининг томир пардасининг шикастланишининг патоморфологик хусусиятларини ўрганиш. Тадқиқот усули. Кўз олмасининг энуклеациясидан сўнг олинган рангдор парда, киприксимон тана ва хороидея тўқималари материал бўлиб хизматқилди. Гистологик кесмалар гематоксилин ва эозин билан бўялган. Натижалар. Патоморфологик текширув чорио-идея томирларида лимфоцитар инфилтрация шаклида ўзига хос яллиғланиш жараёнининг белгилари мавжудлигини аниқлади. Томирларда васкулит белгилари ва аралаш турдаги тромбларнинг шаклланиши аниқланди. Патологик жараён асосан томирларнинг интерститсийсига таъсир қилади. Хулоса. Белгиланган ўзгаришлар ўзига хос вирусли патологик жараён белгиси бўлиши мумкин ва некротик жараённинг ривожланиши патогеннинг таъсири натижасида аутоиммун механизм орқали амалга оширилиши мумкинлигини кўрсатади.