Перейти к основному содержанию
AkademIndex

Продукты

Для разработчиков

AkademBaseОткрытый API экосистемы
Статья

БОЛАЛАРДА БУЙРАК ТРАНСПЛАНТАЦИЯСИ ВА ГEМОДИАЛИЗ НАТИЖАЛАРИНИНГ ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ

Собиров Жасур ГайбуллаевичNational Medical Center, Tashkent, UzbekistanАҳрор Зувайдилло ўғли СафаровNational Medical Center, Tashkent, Uzbekistan
ABI

Аннотация

Резюме. Мақсад. Терминал босқичдаги сурункали буйрак касаллиги (СБК) билан оғриган болаларда буйрак трансплантацияси (БТ) ва гемодиализнинг (ГД) клиник-функционал натижаларини ва ҳаёт сифатини қиёсий баҳолаш. Материал ва усуллар. Тадқиқотга БТ гуруҳидан 40-та бемор ва ГД гуруҳидан 40-та бемор киритилди. Гуруҳлар ёш, жинс ва СБК давомийлиги бўйича статистик жихатдан мос эди. Ҳаёт сифати PedsQL™3.0 сўровномаси билан баҳоланди (n=36: 14 та БТ, 22 та ГД). Кузатув муддати 12-24 ой. Натижалар. Кузатув даврида 12 ой ўтгач БТ гуруҳи барча асосий кўрсаткичларда устунликка эга эди: креатинин 11,2 марта паст (68,7 vs 769,3 мкмоль/л; р<0,001), гемоглобин 9% юқори (116,3 vs 106,7 г/л; р<0,001), ПТГ 2,8 марта паст (176 vs 486 пг/мл; р<0,001), чап қоринча миокард массаси индекси 19% пастроқ (93,6 vs 115,6 г/м²; р<0,001). 2 йилдан кейин БТ гуруҳида беморлар тана вазни 31,3% юқорироқ (47,8 vs 36,4 кг; p=0,003), бўйи 8,4% узунроқ (155 vs 143 см; р=0,020) эди. Асоратлар частотаси БТ гуруҳида 3-4 марта паст эди: артериал гипертензия (17,6% vs 75,0%; р<0,001), иккиламчи гиперпаратиреоз (23,5% vs 81,3%; р<0,001), чап қоринча гипертрофияси (17,6% vs 56,3%; р=0,011). Ҳаёт сифати БТ гуруҳида 39,7% юқорироқ эди (84,1 vs 60,2 балл; р<0,001), барча доменларда устунлик билан. Хулоса. БТ терминал босқичдаги СБК билан оғриган болаларда ГД-га нисбатан буйрак функциясининг тўлиқ тикланиши, асоратлар хавфини 3-4 марта камайиши, жисмоний ривожланишнинг нормаллашуви ва ҳаёт сифатининг сезиларли яхшиланиши билан устунликка эга. БТ танлаш усули ҳисобланади. Калит сўзлар: буйрак трансплантацияси, гемодиализ, болалар, қиёсий таҳлил, ҳаёт сифати, PedsQL™3.0

Перевод пока недоступен

Темы

Идентификаторы

Цитирования и источники

Цитирований: 0Использованных источников: 0