КАПИТАЛ БОЗОРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Аннотация
Мақолада капитал бозорида савдо жараёнларини ривожлантиришда молиявий технологияларнинг имкониятлари, сунъий интелектдан фойдаланиш, мобил иловаларнинг ишлаш принциплари баён этилган. Шунингдек, хорижий ва маҳаллий фонд биржаларида корпоратив қимматли қоғозлар бўйича савдо жараёнлари, акцияларни бирламчи оммавий жойлаштириш(IPO) ҳамда иккиламчи оммавий жойлаштириш(SPO), молиявий активларни ликвидлилик ва волатилнилик даражаси таҳлил этилган. Ушбу мақоланинг мақсади капитал бозорида молиявий технологиялар, хусусан робо-маслаҳатчилардан фойдаланиш ҳолати ва даражасини аниқлаш, миллий фонд биржаларини фаолиятни ривожлантиришда талаб этиладиган тадбирларни аниқлашдан иборат. Ушбу қўйилган мақсадларга эришиш йўлида муаллиф томонидан тадқиқотлар амалга оширилган ва натижаларга эришилган.