РЕСПУБЛИКА СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТИЗИМИ ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШДА ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК МЕХАНИЗМИДАН ФОЙДАЛАНИШ АСОСЛАРИ
Аннотация
Жаҳонда 2020 йилда бошланган Ковид-19 пандемияси, ҳар бир давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига салбий таъсирини кўрсатди ва бунинг натижасида бошқа мамлакатлар қатори Ўзбекистонда ҳам тиббий тизимдаги камчилик ва муаммолар бисёрлиги маълум бўлди. Пандемия таъсирида мамлакат иқтисодий ўсиш суръатларида пасайиш юз бериб, иқтисодиётнинг зарурий тармоқларида ихтисослашув замон талабларига мос ҳолда ўзгарди, шунингдек, аҳоли ҳаёт тарзида ҳам бу акс этди. Мазкур мақолада республика соғлиқни сақлаш тизими ривожланишини такомиллаштиришда давлат-хусусий шериклик алоқаларидан фойдаланиш бўйича таҳлил ва таклифлар келтирилган.