СЎЗ ЯСАЛИШИНИНГ ЛЕКСИКОГРАФИК АСПЕКТИ (НЕМИСЧА-ЎЗБЕКЧА ЛУҒАТЛАР МИСОЛИДА)
Annotatsiya
Мақола немисча-ўзбекча таржима луғатларда ясама сўзлар берилишининг таҳлилига бағишланади. Хорижий тиллар таълимида лексикографик манбаларнинг ўрни беқиёс. Уларда муайян тилнинг луғат бойлиги билан бир қаторда унинг лингвистик ўзига хосликлари ҳам ўз аксини топади. Хусусан, грамматик, морфологик, лексик, морфемик, дериватологик маълумотлар мазкур асарларда фойдаланувчилар ихтиёрига ҳавола этилади. Кейинги йилларда ўнлаб луғатлар яратилаётган бўлса-да, уларда дериватологик маълумотларнинг киритилиши билан маълум хатоликларга йўл қўйилаётгани тадқиқот жараёнида аниқланди. Биринчидан, мавжуд «немисча-ўзбекча луғат»ларда сўз ясовчи воситалар алоҳида лемма сифатида киритилмаяпти. Иккинчидан, уларда қўшма (композита) ва ясама (дериват) сўзларнинг жойлаштиришда жузъий камчиликларга йўл қўйилиши тил ўрганувчиларнинг саводсизлигига сабаб бўлмоқда. Учинчидан, композита ва дериватларнинг алоҳида лемма сифатида берилиши фақатгина ўша луғатнинг ҳажми (луғатга киритилган сўзлар миқдори)нинг ошишига олиб келмоқда. Юқоридаги камчиликларни бартараф этиш ҳамда мавжуд лексикографик бўшлиқларни (қисман) тўлдириш мақсадида етакчи лексикографлар илмий хулосалар ва луғатчилик тамойиллари асосида «намунавий мақолалар» тузилди. Олинган натижалар ўзбек луғатшунослиги назариясининг бойишига хизмат қилади ҳамда улардан келажакда яратиладиган луғатларда фойдаланиш тавсия этилади.