КОММУНИКАТИВ КОМПЕТЕНЦИЯ ТУШУНЧАСИ ВА УНИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИ
Annotatsiya
Мақолада хорижий тилларни ўқитиш бўйича илмий тадқиқотлар, компетенция, компетентлик тушунчалари, коммуникатив компетенциянинг мазмун-моҳияти, коммуникатив қобилиятнинг қоидалари ёритилди. Шу ўринда, ушбу мақоланинг мақсади коммуникатив компетенция ва компетентлик тушунчаларининг мазмун-моҳияти аниқлашдан иборат. Шунингдек, компетенциянинг таснифи ўз ифодасини топган. Компетенция сўзининг 16 хил маъноларини психологлар томонидан 7 хил баҳолаш шкаласидан фойдаланилгани келтирилган. Коммуникатив компетенция ва коммуникатив қобилият тушунчалари таҳлил этилди. Коммуникатив компетенция фаолияти ва йўналишининг таркибий қисмлари аниқланган. Бундан ташқари, чет тили бўйича касбий компетенциянинг таснифли компонентларини ўрганишда коммуникатив вазиятларни 4 гуруҳга ажратган ҳолда коммуникатив компетенциянинг таснифли компоненти, мулоқотга таъсир қилувчи омиллар, коммуникатив мазмун ва мулоқотга киришувчанлик масаласи ҳам келтирилган. Ҳамда, ушбу мақолада касбий компетенция негизида мутахассислик билимларини доимо бойитиб боришни, янги ахборотларни ўрганишни, муҳим ижтимоий талабларни англай олишни, янги маълумотларни излаб топиш, уларни қайта ишлаш ва ўз фаолиятида қўллай билиш кўникмаларини шакллантириш кўзда тутилган. Хулоса ўрнида, мақолада мулоқот қобилияти шахсий таълим, интеграл сифат мазмунида қаралиши кераклиги ифодаланган. Шу билан бирга, мулоқот жараёнининг структуравий таркибий қисмлари когнитив, мотивацион, ҳиссий ва хулқ-атвор хусусиятларини ҳисобга олиб, унинг амалга оширилиши шахс коммуникатив фаолиятининг самарадорлигини, умумий мулоқот қобилиятини белгилайдиган омиллар ҳам акс этди.